23.07.2024 10:22
4593
«Барселона» «Лос-Анжелес» ҳимоячисини сотиб олди

«Барселона» «Лос-Анжелес» ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди. 

Каталония клуби сенегаллик 21 ёшли футболчи Мамаду Фаллни сотиб олганини эълон қилди. Томонлар икки йиллик шартнома тузишди. Битимни яна худди шунча йилга узайтириш мумкин. 

Ўтган мавсумда Фалл «Барса Б»да ижара асосида ўйнади ва 21 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди. 

Аввалроқ трансфер бонусларни ҳисобга олган ҳолда 4 млн долларга тенг бўлиши хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар