23.07.2024 17:23
12767
Теглар
«Атлетико» Феликсни 60 млн еврога баҳоламоқда. Унга фақат битта клуб қизиқмоқда

«Атлетико» Жоау Феликс трансфери учун қанча маблағ сўраётгани маълум бўлди.

Marca хабарига кўра, Мадрид клуби португалиялик вингер ўйинчи учун 60 миллион евро сўрамоқда. Феликсга ҳозирча фақат «Астон Вилла»дан қизиқиш мавжуд.

Бирмингем клуби Мусса Диабини «Ал-Иттиҳод»га 60 млн еврога сотса, Феликснинг трансферига қўл уриши мумкин. Бош мураббий Унаи Эмери ушбу трансфер амалга ошишини истамоқда. 

Аввалроқ, Феликс «Барса»даги ижарадан Мадрид клубига қайтгани, аммо Диего Симеоне Жоауни асосий таркибда ўйнатмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар