23.07.2024 15:09
1918
Теглар
«Атлетико» Довбик трансферини якунлашга яқин

Артём Довбик «Жирона»дан «Атлетико»га ўтишга яқин турибди.

Олдинроқ клублар 27 ёшли ҳужумчининг трансфери борасида келишувга яқинлашаётгани маълум қилинганди. 

АS хабарига кўра, трансфер қиймати 35 млн евро бўлиши мумкин, унинг 5 миллиони бонуслардир. Украиналик футболчи Мадрид жамоасига ўтишдан хурсанд бўлади. 

Довбик ўтган мавсумда Ла Лиганинг энг яхши тўпурари бўлди. У 36 ўйинда 24 та гол урди ва 8 та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар