22.07.2024 18:14
3501
«ПСЖ» Санчонинг трансфери бўйича «МЮ»га таклиф жўнатди

«ПСЖ» Жейдон Санчони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Foot Mercato хабарига кўра, Франция клуби англиялик вингернинг трансфери бўйича «Манчестер Юнайтед»га дастлабки таклифни юборган. 

Қайд этилишича, «ПСЖ» якунланган мавсумда «Боруссия»га қарши ЕЧЛдаги ўйиндан сўнг Санчога қизиқиш билдирган ва якунда таклиф билан чиққан.

Эрик тен Ҳаг ва Жейдон ўртасидаги келишмовчиликка барҳам берилгач, мураббий Санчони қўйиб юбормоқчи эмас. Томонларнинг амалдаги келишуви 2026 йилга қадар имзоланган.

Аввалроқ, «МЮ» Санчони 50 миллион еврога сотишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар