«Навбаҳор» клуби Самвел Бабаянни истеъфога чиқариб, Сергей Лушанни бош мураббий этиб тайинлагач, жамоа таркибида ўзгаришлар давом этмоқда.
Клуб матбуот хизмати Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ дарвозабони Александр Лобанов жамоани тарк этганини эълон қилди.
«Навбаҳор» клуби ва футболчи ўртасидаги ўзаро келишувга кўра, жамоамизни 38 ёшли тажрибали дарвозабон Александр Лобанов тарк этди.
Лобанов «Навбаҳор» таркибига жорий мавсум арафасида қўшилганди.
«Лочинлар» таркибидаги қисқа фаолияти давомида у Ўзбекистон кубоги баҳсларида битта ўйинда майдонга тушди. Суперлигада эса бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади.
Аввалроқ, Наманган клуби Асадбек Собиржонов ва Шодиёр Шодибеков билан ҳам хайрлашганди. Шунингдек, жамоани яна бир дарвозабони Ўткир Юсупов тарк этиши кутилмоқда. Унга Эрон клубида таклиф тушган.