Мираброр Усмонов кубоги хотира турнири доирасида 3-тур баҳслари якунига етди.
Дастлабки баҳсда Тожикистон Қирғизистонни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Иккинчи баҳсда эса Ўзбекистон Гватемалани 5:1 ҳисобида мағлуб этаётган ва гўё осон ғалабага яқин эди. Бироқ гватемалаликлар сўнгги дақиқаларда 3та гол уришди ва мағлубиятга қарамай финалга йўлланма олишди – 5:4.
Шу тариқа, Тожикистон финал йўлланмасини сўнгги сонияларда «қўлдан чиқарди» ва 3-ўрин учун баҳсда яна Қирғизистонга қарши ўйнайди. Ўзбекистон эса финалда ҳам Гватемала билан паркетга тушади.
Футзал. Мираброр Усмонов кубоги. 3-тур
Ўзбекистон – Гватемала – 5:4
Голлар: Музаффар Аҳаджонов 3ʼ, Акбар Усмонов 9ʼ, 36ʼ, Аброр Аҳметзянов 18ʼ, Самариддин Беркинов 31ʼ — Жонни Диас 8ʼ, Женнер Паниагуа 38ʼ, Аброр Аҳметзянов 39ʼ (a.g.), Марвин Сандовал 40ʼ
Тожикистон – Қирғизистон 4:1
Турнир жадвали: