22.07.2024 14:47
1807
Манба: «Интер» Лаутаро билан шартномани узайтирди

Лаутаро Мартинес «Интер» билан янги шартнома имзолади.

Президент Беппе Маротта аргентиналик ҳужумчининг имзоси аллақачон олинганини айтди: «Ҳаммаси тайёр. Келишув ҳақда у таътилдан қайтгач, расман эълон қилмоқчимиз».

Инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, шартнома 2029 йилгача мўлжалланган ва йилига соф 9 млн евро маош ҳамда бонусларни кўзда тутади.

Мартинес 2018/19 йилги мавсумдан бери «Интер»да ўйнамоқда. Ўтган мавсумда у А Серияда 24 та гол уриб, энг яхши тўпурарга айланди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар