22.07.2024 16:15
2641
Теглар
Кубо «Реал Сосиедад»дан «Ливерпул»га ўтишга яқин – Sports Nippon

 
Такефуса Кубо фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши кутилмоқда.

Япониянинг энг йирик Sports Nippon нашри хабарига кўра, 23 ёшли япониялик яримҳимоячи 65 миллион евро эвазига «Реал Сосиедад»дан «Ливерпул»га ўтмоқда. Кубонинг йиллик маоши 15 миллион еврони ташкил қилади.

Маълумот учун, япониялик яна бир ўйинчи Ватару Эндо ҳам мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қилмоқда.

Кубо ўтган мавсум Ла Лигада 30 ўйинда 7та гол ва 4та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар