22.07.2024 11:30
7850
Хамес «Сан-Паулу» билан шартномани бекор қилди. У Испанияга қайтмоқчи

Хамес Родригес ортиқ «Сан-Паулу»да ўйнамайди.

Globo Esporte хабарига кўра, 33 ёшли яримҳимоячининг вакиллари клуб раҳбарияти билан 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартномани бекор қилишга келишиб олди. 

Америка Кубоги-2024нинг энг яхши футболчиси аллақачон бир нечта таклифларни олган ва у Испанияга қайтишни маъқул кўрмоқда. Колумбиялик яримҳимоячи тўрт мавсум давомида «Реал»да ўйнаган. 

Маълумот ўрнида, Хамес «Сан Паулу» сафида 22 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар