22.07.2024 19:47
3661
Доннарумма «Ман Сити»га ўтиши мумкин. Гвардиола трансферни амалга оширмоқчи

Жанлуижи Доннарумма «Ман Сити»га ўтиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «ПСЖ»нинг 25 ёшли дарвозабони инглиз клубидан таклиф олган.

«Манчестер Сити» Эдерсоннинг Саудия Арабистонига трансфер қилиши мумкинлиги сабабли унинг ўрнига Доннаруммани кўз остига олган. 

Қайд этилишича, Пеп Гвардиоланинг шахсан ўзи италиялик дарвозабоннинг хизматига қизиқиш билдирган. Голкипернинг парижликлар билан келишуви 2026 йилгача имзоланган. Дарвозабоннинг ўзи ҳам АПЛга кўчиб ўтишга тайёр.

Аввалроқ, «ПСЖ» россиялик посбон Матвей Сафоновнинг трансферини эълон қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар