22.07.2024 11:31
16944
Бензема «Олтин тўп»ни ким олиши кераклигини айтди

Саудиянинг «Ал Иттиҳод» клуби ҳужумчиси, ўз вақтида «Реал»да ўйнаган Карим Бензема «Олтин тўп»ни мадридликлар вингери Винисиус Жуниор олиши керак деб ҳисобламоқда.

«Винисиус бундай мавсумдан сўнг «Олтин тўп»га лойиқ — нафақат бу йилги фаолияти, балки ўтган мавсумдаги ўйинлари, тўп билан ишлашдаги ҳаракатлари учун. У — мукаммал футболчи», — дея Бенземанинг сўзларини келтиради Марcа.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус 2018 йилнинг июл ойида 45 млн евро эвазига «Фламенго»дан «Реал»га ўтганди.  Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ўтган мавсумда бразилиялик вингер 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Унинг ҳозирги нархи 180 млн еврони ташкил қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар