22.07.2024 09:49
4778
«Барселона» Рафа Маркес клубни тарк этганини эълон қилди

Рафаэл Маркес «Барселона»ни тарк этди.

Каталония клуби мексикалик мутахассис билан шартномани бекор қилганини маълум қилди. Маркес икки мавсум давомида «Барселона Б»ни бошқарди. Унинг қўл остида жамоа 82 ўйин ўтказиб, 40 бор ғалаба қозонди, 21 марта дуранг ўйнади ва 21 бор мағлубият аламини тотиб кўрди. 

Мексикалик собиқ ҳимоячи 2003 йилдан 2010 йилгача «Барселона» сафида тўп тепган ва 4 карра Испания чемпиони, 2 марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган. 

Аввалроқ Маркес Каталония клубини тарк этиб, Мексика миллий жамоасида Хавиер Агирренинг ёрдамчиси бўлиши, ЖЧ-2026дан кейин эса бош мураббийга айланиши хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар