Антонининг агенти ижара ҳақида: «У қолишни истайди ва фақат «МЮ» ҳақида ўйламоқда»
Антонининг агенти футболчининг «Манчестер Юнайтед»дан ижара асосида кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
Аввалроқ агар бошқа клуб яримҳимоячига ҳафтасига 70 минг фунт тўлашга тайёр бўлса, манкунианликлар бразилияликни ижарага беришга тайёрлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
«Мен ижарага бериш эҳтимоли ҳақидаги хабарларни ўқияпман. Аммо Антонининг режаси жуда аниқ: «Манчестер Юнайтед».
У қолишни истайди, фақат «МЮ» ҳақида ўйлайди. Биз бу ҳақда клуб билан гаплашиб олдик», — деди футболчининг агенти Жуниор Педросо.
Ўтган мавсумда Антони Премер-лигада 29 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар