21.07.2024 18:39
2817
Теглар
Винисиус Беллингҳэм, Мбаппе ва Эндрик билан гаплашиб, уларнинг «Реал»га келишига таъсир кўрсатган

Винисиус Жуниор «Реал»нинг бўлажак футболчиларини клубга қўшилишга кўндирмоқда. 

АS нашри хабарига кўра, бразилиялик вингер Мадрид клубининг «норасмий агенти» ҳисобланади.

Винисиуснинг таъсири «Реал»га сўнгги йирик трансферларни амалга оширишга ёрдам берди. Футболчи Жуд Беллингҳэм, Эндрик ва Килиан Мбаппе билан уларни клубга келиши борасида гаплашган. 

Таъкидланишича, Вини «Реал» қизиқиш билдираётган «Бавария» ҳимоячиси Алфонсо Девис билан ҳам алоқада.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар