21.07.2024 18:40
1070
Теглар
Вида Хорватия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади

Домагой Вида Хорватия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади.

Хорватия футбол иттифоқи 35 ёшли ҳимоячи жамоадан кетганини эълон қилди.

«Мен ҳамма нарсани — ўйинларни, ғалабаларни, ўйин-кулгиларни, байрамларни ва ҳатто муваффақиятсизликларни соғинаман, чунки улар орқали сиз ўз қадрингизни билиб оласиз.

Биламан, ёшларнинг вақти келди – улар ва фахрийлар орасида жамоани янги муваффақиятлар сари етаклайдиганлар бор. Уларга 2010 йилнинг май ойидан бери ютуқларга эришган авлодимиз изидан боришларини чин қалбимдан тилайман.

Хайрлашиш қанчалик қийин бўлмасин, фахр ва мамнунлик туйғуси билан кетяпман», — деб ёзади Грециянинг АЕК жамоасида тўп тепаётган Вида хайрлашув мактубида.

Вида Хорватия сафида 2010 йилдан буён ўйнаб, 105 ўйинда 4 та гол урган. Ҳимоячи миллий жамоа таркибида 2018 йилда Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритган, 2022 йилда Қатарда ўтказилган мундиалда бронза медали совриндорига айланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар