21.07.2024 19:48
1535
Теглар
«МЮ» Амрабатни 20 млн еврога сотиб олмоқчи эмас. Клуб бу ҳақда «Фиорентина»ни хабардор қилди

«Манчестер Юнайтед» ўтган мавсумда ижарага олган футболчиси Софиан Амрабатни сақлаб қолишга умид қилмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, манкунианликлар яримҳимоячини 20 миллион еврога сотиб олиш бандини фаоллаштиришни режалаштирмаяпти. Клуб бу ҳақда «Фиорентина»ни хабардор қилган.

Шу билан бирга «МЮ» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг 27 ёшли марокашликни жамоада кўрмоқчи, шу сабаб клуб 20 млн евро тўлашни эмас, бошқа шартларни муҳокама қилишга тайёр. 

Таъкидланишича, Амрабатга яна бир қатор клублар қизиқиш билдирмоқда.

Яримҳимоячи ўтган мавсумда АПЛда 21 та ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар