«Марсел» «Тоттенҳэм»дан Ҳёйбергни сотиб олади
Пер-Эмил Ҳёйберг фаолиятини Францияда давом эттиради.
Фабрицио Романо хабарига кўра, «Марсел» «Тоттенҳэм» яримҳимоячисини 14 млн еврога сотиб олиш борасида келишувга эришди.
Даниялик 28 ёшли футболчи 2020 йилдан бери Лондон клубида ўйнайди. Аввалроқ «Саутҳэмптон» ва «Бавария»да ҳам ҳаракат қилган.
Ҳёйберг ўтган мавсумда АПЛда 36 та ўйинда майдонга тушган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар