«Атлетико» Лунин учун 15 млн евро таклиф қилиб, рад жавобини олди
«Атлетико» «Реал» дарвозабони Андрей Лунинни сотиб олиш масаласини ўрганди. Бу ҳақда Defenca Central хабар бермоқда.
Манбага кўра, «матрасчилар» украиналик посбон учун 15 млн евро ёки бироз кўпроқ тўлашга тайёр эди. Бироқ «қаймоқранглилар» бу таклифни рад этиб, Лунинни фақат 30-35 млн еврога қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилди.
Аввалроқ «Реал» Лунинни «Челси»га сотиш ва ўтган мавсумда жамоада ижарада ўйнаган лондонликлар посбони Кепа Аррисабалагани қайтариш ҳақида ўйлаётгани хабар берилганди.
Луниннинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, дарвозабоннинг трансфер нархи 25 млн еврога тенг.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар