20.07.2024 12:50
338
Теглар
Ўзбекистонлик пара атлет бочча бўйича Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди 

Миср пойтахти Қоҳирада бочча бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

Қувонарлиси, дунё биринчилигида илк бор иштирок этган Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Мунира Абдуллаева аёллар ўртасида BC4 классида иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Қайд этиш лозимки, ушбу классда олтин ва бронза медалларни Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиантлари ҳисобланган украиналик Наталия Коненко ҳамда мезбон Миср вакили Ханна Элфар қўлга киритди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар