Неймар учинчи марта ота бўлди
Бразилия миллий жамоаси ҳужумчисининг оиласида қиз фарзанд дунёга келди.
Неймарнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилишича, янги чақалоқга Ҳелена деб исм қўйилган. Бу «Ал-Ҳилол» ҳужумчисининг учинчи рафиқаси – модел Аманда Кимберли билан оиласида туғилган биринчи фарзанд саналади.
Бунгача Неймарнинг Калорина Дантос билан биринчи оиласидан 2011 йилда ўғли Дави Лукка туғилган бўлса, 2023 йилнинг октябрида иккинчи оиласи Бруна Бьянкардидан қизи Мэви туғилган эди. Ҳелена унинг учинчи фарзанди бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2023 йилнинг октябр ойида Бразилия миллий жамоаси сафида тиззасидан жароҳат олиб, ҳалигача сафга қайтгани йўқ. Бу унинг 39-жароҳати экани қайд этилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар