20.07.2024 13:35
2521
Теглар
Лукаку «Наполи» билан 3 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди

Ромелу Лукаку тез орада «Наполи» ўйинчисига айланади.

Инсайдер Жанлука ди Марционинг хабарига кўра, «Наполи» белгиялик футболчи билан 3 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган. 31 ёшли форварднинг йиллик маоши 6 миллион еврони ташкил этади.

Энди неаполликлар «Челси» билан келишувга эришиши лозим. Лондон клуби Лукаку учун 35 миллион евро сўрамоқда. 

Маълумот учун, Ромелу якунланган мавсумда А Сериядаги 32 ўйинда 13та гол ва 3та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар