20.07.2024 11:12
3554
Теглар
«Барселона» Рафиняни 50 миллион еврога сотмоқчи

«Барселона» Рафиня билан хайрлашишга тайёр. 

Diario Sport хабарига кўра, Каталония клуби 27 ёшли вингер учун 50 миллион евролик таклиф бўлса, уни қўйиб юборади. Бразилияликнинг келажаги «Атлетик»дан Нико Уилямснинг транcфер қилиниши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. 

Аввалроқ, Рафиняга «Ал Ҳилол» қизиқиш билдираётгани айтилганди. 

Маълумот учун, Рафиня ўтган мавсум Ла Лигада 28 ўйинда 6 та гол урди ва 9 та ассист қайд этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар