20.07.2024 09:57
1599
Теглар
«Ал-Иттиҳод» Кантени «Вест Ҳэм»га сотмади

Нголо Канте Саудия Арабистони чемпионатидаги фаолиятини давом эттиради.

The Athletic хабарига кўра, Жидда клуби «Вест Ҳэм»дан тушган таклифни рад этган. Лондон клуби Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси учун 15 миллион фунт таклиф қилган.

Қайд этилишича, Канте ҳам АПЛга қайтишни истамаган, уни Саудияда барча нарса қониқтирмоқда.

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар