19.07.2024 09:37
4057
Теглар
«МЮ» Угарте билан келишувга эришди — Романо

Мануэл Угарте «Манчестер Юнайтед» билан трансфер борасида келишиб олди. 

Инглиз клуби «ПСЖ» яримҳимоячиси билан шахсий шартнома шартларини келишди, деб хабар беради Фабрицио Романо. 

Уругвайлик футболчи кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнамаса ҳам, манкунианликлар сафига ўтмоқчи. 

Клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. 23 ёшли яримҳимоячига бошқа жамоалар ҳам қизиқиш билдиришмоқда. 

Манбага кўра, «Юнайтед» Угарте трансферини амалга ошириш учун Каземиро ёки Скотт Мактоминейдан бирини сотмоқчи. 

Таъкидланишича, Угартенинг манфаатларини Жорже Мендеш ҳимоя қилади — у «Лилл»дан «МЮ»га ўтган Лени Йоронинг ҳам агенти саналади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар