19.07.2024 18:03
5132
Теглар
«МЮ» Магуайр, Каземиро ва яна 4 футболчисини сотишга тайёр

«Манчестер Юнайтед» мавсум бошланишидан олдин бир қатор ўйинчилари билан хайрлашмоқчи.

ESPN хабарига кўра, «МЮ» бошқа жамоалардан маъқул таклиф олса, ҳимоячилардан Ҳарри Магуайр, Виктор Линделеф, Аарон Уан-Биссака, яримҳимоячилардан эса Скотт Мактоминей, Кристиан Эриксен ва Каземиро билан хайрлашиши мумкин.

Шунингдек, Эрик тен Ҳаг Антонини бошқа клубга ижарага беришга тайёр. Бунинг учун талабгор жамоа бразилиялик вингернинг ҳафталик 70 минг фунт маошини тўлаши лозим.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар