Куман Хавининг истеъфоси ҳақида: «Мен, у ва Мессининг клубдан кетиши ачинарли. Клуб афсоналари раҳбарият учун аҳамиятга эга эмасга ўхшаяпти»
Роналд Куман «Барселона» раҳбарияти клуб афсоналари билан ёмон муносабатда бўлаётганини айтди.
«Хавининг истеъфога чиқарилиши жуда афсусланарли. Хавини яхши биламан, у ажойиб инсон ва яхши мураббий. Мен, у ва Мессининг клубдан кетиши ачинарли.
Афтидан, клуб афсоналари раҳбарият учун аҳамиятга эга эмасга ўхшаяпти», - дейди Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Роналд Куман.
Эслатиб ўтамиз, Роналд Куман 2020-21 йиллар давомида Каталония клубини бошқарган бўлса, сўнг унинг ўрнига Хави иш бошлаганди. 2023/24 йилги мавсум якунида эса Хави истеъфога чиқарилиб, янги мавсумдан жамоани Ҳанс-Дитер Флик бошқариши маълум қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар