19.07.2024 14:58
2761
«Клуб вакиллари қандай ривожланишим борасида аниқ режа кўрсатишди» — Йоро «МЮ»га ўтиши ҳақида

Лени Йоро «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ҳақида гапирди.

18 ёшли ҳимоячи «5+1» кўринишида шартнома имзолаб, инглиз клубига қўшилди. Унинг «Лилл»дан трансфери 62+8 млн еврони ташкил қилди. 

«Фаолиятимнинг бошидаёқ «Манчестер Юнайтед»дек обрўли ва ўз амбицияларига эга бўлган клубга келиш — қойилмақом шараф.

Клуб билан биринчи суҳбатдаёқ улар қизиқарли лойиҳа кўрсатиб, Манчестерда қандай ривожланишим мумкинлиги борасида аниқ режа тақдим этишди ҳамда менга ва оиламга катта ғамхўрлик қилишди.

Мен «МЮ»нинг ёш футболчилари тарихини биламан. Бу клуб менинг салоҳиятим ва мақсадларимни рўёбга чиқариш учун энг зўр жой бўлиши мумкинлигини ҳис қиляпман. Машғулотларга қўшилишни сабрсизлик билан кутаман», — деди Йоро.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар