14 ёшли Салливан МЛС тарихидаги энг ёш дебютантга айланди
14 ёшли Каван Салливан МЛС тарихидаги энг ёш дебютантга айланди.
Чоршанба куни «Филаделфия Юнион» яримҳимоячиси «Ню-Инглэнд Революшн»га (5:1) қарши ўйиннинг иккинчи бўлими охирида захирадан майдонга туширилди.
Каван МЛСдаги дебютини 14 ёшу 298 кунлигида ўтказди ва 2004 йил апрелда 14 ёшу 306 кунлигида ўйнаган Фредди Адунинг рекордини янгилади.
Маълумот учун, Салливан 2027 йилда — 18 ёшга тўлганидан кейин «Манчестер Сити»га ўтади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар