18.07.2024 10:17
2210
Постекоглу Англия бош мураббийи бўлишга номзодлар рўйхатига киритилади

Анже Постекоглу — Англия миллий жамоаси бош мураббийи бўлишга номзод.

Евро-2024 финалидаги мағлубиятдан сўнг Гарет Саутгейт «Уч шерлар» бош мураббийи лавозимини тарк этди.

Хабар қилинишича, «Тоттенҳэм» устози Англия миллий жамоасининг янги бош мураббийи лавозимига номзодлар рўйхатига киритилади.

Постекоглу бир неча йилдан бери Англия футбол ассоциациясининг радарида. FA техник директори Жон МакДермотт австралиялик мутахассиснинг фаолиятини диққат билан кузатиб боради ва унга мухлис саналади. 

Шу билан бирга ассоциация сентябр ойида Миллатлар Лигаси доирасидаги Ирландия ва Финляндияга қарши ўйинларга вақтинчалик бош мураббий тайинланиши мумкинлигини ҳам инкор этмаяпти. Ҳозирда Англия U21 жамоаси бош мураббийи бўлган Ли Карсли бу рол учун фаворит ҳисобланади. 

Ассоциация вақтинчалик мураббий тайинланиши борасида хотиржам — Саутгейт ҳам 2016 йилда Сэм Эллардайс лавозимни тарк этганида вақтинчалик мураббий вазифасини бажарган. FA доимий бош мураббий тайинлашни афзал кўради, аммо муносиб номзодни кутишга ҳам тайёр.

Маълумот учун, Постекоглунинг Лондон клуби билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар