18.07.2024 15:22
2113
Осимҳен «ПСЖ»га ўтишга рози бўлди. Париж клубини «Наполи» билан оғир музокаралар кутмоқда

Виктор Осимҳен фаолиятини «ПСЖ»да давом эттиришга қарор қилди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, «Наполи»нинг 25 ёшли форварди Париж клубига ўтишга рози бўлган – томонлар ҳозирда шахсий шартнома тафсилотларини муҳокама қилишмоқда.

Энди «ПСЖ» ва «Наполи» ўртасидаги оғир музокаралар муҳим рол ўйнайди. 

Агар нигериялик футболчи кетса, Неапол клуби Ромелу Лукакуни сотиб олишга ҳаракат қилади.

2023/24 йилги мавсумда Осимҳен А Сериянинг 18 та ўйинида 15 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар