19.07.2024 00:09
2764
Теглар
«МЮ» Лени Йоро трансферини эълон қилди

«Манчестер Юнайтед» янги мавсум олдидан иккинчи трансферини амалга оширди. 

Инглиз клуби «Лилл» ҳимоячиси Лени Йорони сотиб олганини маълум қилди. Трансфер қиймати — 62 млн евро. 

Шартнома 2029 йилгача мўлжалланган.

18 ёшли Йоро ўтган мавсумда Лига 1да 32 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» бунгача «Болоня»дан ҳужумчи Жошуа Зиркзени сотиб олганди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар