18.07.2024 22:17
1044
Теглар
«Лион» Микаутадзе трансферини эълон қилди

Грузия миллий жамоаси форварди Жорж Микаутадзе «Метц»дан «Лион»га ўтди.

«Лион» клуби расмий сайти грузиялик 23 ёшли футболчи билан 2028 йилга қадар шартнома имзоланганини эълон қилди. Аввалроқ, Микаутадзенинг «Монако»га трансфери амалга ошмай қолгани хабар қилинганди.

Жорж Микаутадзе якунланган мавсум Франция чемпионатида 31 ўйинда 14та голга муаллифлик қилган. У Евро-2024да ҳам 3та голга муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар