Ибраҳимовичнинг ўғли «Милан» билан биринчи профессионал шартномасини имзолади
Златан Ибраҳимовичнинг ўғли Максимилиан «Милан» ўйинчисига айланди.
17 ёшли Максимилиан Ибраҳимович клуб билан фаолиятидаги биринчи профессионал шартномани имзолади. У клубнинг ёшлар жамоаси сафида фаолият юритади.
Қайд этиш жоиз, Златаннинг ўғли бунгача «Милан»нинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида тўп суриб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Ибраҳимович 2023 йил 41 ёшда клубда футболчилик фаолиятини якунлаганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар