Евгений Коноплянка 34 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади
Евгений Коноплянка футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
34 ёшли яримҳимоячи «Днепр», «Севиля», «Шалке», «Шахтёр», «Краковия», «ЧФР» каби клубларда тўп тепган.
Коноплянка испан клуби билан Европа Лигасида (2015/16 йилги мавсумда), «Шахтёр» сафида эса Украина чемпионатида (2019/20 йилги мавсумда) ғолиб бўлган. У Украина миллий жамоаси сафида 87 та ўйин ўтказган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар