18.07.2024 15:21
5107
Теглар
«Бордо» клуби банкрот бўлиши ва тугатилиши мумкин

«Бордо» клуби банкрот деб топилиши ва тугатилиши мумкин. 

Foot Mercato хабарига кўра, клуб банкротлик тўғрисида ариза беришга яқин турибди. «Бордо»нинг Fenway Sports Group («Ливерпул»га эгалик қилади) билан музокаралари муваффақиятсиз якунланди.

Лига 2 клуби қарзларини тўлаш учун тезда 40 млн евро топиши керак. Агар бу амалга ошмаса, «Бордо» клубни банкрот деб топиш ва тугатиш ҳақида ариза бериши мумкин. 

Янгилик эълон қилинганидан сўнг «Бордо»нинг фаол мухлислари бўлган «Ултрамаринес» баёнот билан чиқиб, клубни қутқариш учун ҳамма нарса қила оладиган одамларни ёрдамга чақирди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар