18.07.2024 13:25
8874
Аргентина президенти Мессини узр сўрашга чақирган спорт вазири ўринбосарини ишдан бўшатди

Аргентина президенти Хавиер Милей мамлакат спорт вазири ўринбосари Хулио Гаррони ишдан бўшатди.

Америка Кубогидаги ғалабани нишонлаш чоғида аргентиналик футболчилар Франция ўйинчилари ҳақида ҳақоратомуз ашула айтишганди: «Улар Франция миллий жамоасида ўйнашади, лекин уларнинг барчаси Анголадан. Уларнинг оналари нигериялик, оталари камерунлик, лекин паспортларида «француз». 

Видео «Албиселесте» ва «Челси» яримҳимоячиси Энцо Фернандеснинг жонли эфирида кўрилган, бироқ кўп ўтмай футболчи трансляцияни тўхтатиб қўйганди.

Шундан сўнг Хулио Гарро миллий жамоа сардори Лионел Мессини воқеа учун узр сўрашга чақирди.

«Ҳеч бир ҳукумат Аргентинага, жаҳон чемпиони ва икки карра Америка кубоги соҳибига ёки бошқа ҳар қандай фуқарога нима дейиш, нима ўйлаш ёки нима қилиш кераклигини буюра олмайди. Шу сабабли, Хулио Гарро энди Аргентина спорт вазири ўринбосари эмас», — дейилади Аргентина президенти баёнотида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар