18.07.2024 13:26
5977
Теглар
«Ан Наср» Бразилия миллий жамоаси дарвозабонини сотиб олди

«Ан Наср» «Атлетико Паранэнсе»дан Бентони ўз сафига қўшиб олди. 

Трансфер қиймати — 18 млн евро. 25 ёшли посбон билан 2028 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзоланди. 

Бенто Бразилия миллий жамоаси учинчи дарвозабони саналади. 

Аввалроқ «Ан Наср» бразилиялик бошқа бир посбон Эдерсон учун 30 млн евро таклиф қилган, аммо «Манчестер Сити» 60 млн евро сўраганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар