17.07.2024 18:25
1770
Теглар
Тиаго Алкантара «Барселона» мураббийлар штабида иш бошлади

«Барселона» собиқ яримҳимоячиси Тиаго Алкантара клубга мураббий сифатида қайтди.

Испаниялик 33 ёшли яримҳимоячи мавсум якунида «Ливерпул» билан хайрлашгач, фаолиятини якунлашга қарор қилди. Орадан икки ҳафта ўтиб, Алкантара «Барселона» янги бош мураббийи Ҳанс-Дитер Фликнинг мураббийлар штабидан ўрин олди. 

Маълумот учун, германиялик мутахассис Тиаго билан «Бавария»да бирга ишлаган эди. Улар 2019/20 йилги мавсумда биргаликда требл қилган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар