17.07.2024 20:14
1937
Теглар
Ўртоқлик ўйини. «Динамо» Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди, кўрикда бразилиялик футболчи қатнашмоқда

«Динамо» жамоаси Суперлига 2-даврасига тайёргарлик доирасида Қирғизистонда ўтказаётган йиғинда дастлабки ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Иссиқкўлдаги баҳсда Вадим Абрамов шогирдлари Қирғизистон чемпионати вакили «ОшМУ Алдиер» жамоасига қарши саф тортди. Ўйиндаги дастлабки гол жамоамизда кўрикда бўлган Шерзод Қодировнинг узатмасидан кейин Иминов томонидан киритилган бўлса, кўп ўтмай Абдуллаевнинг узатмасини Шоаҳмедов голга айлантирди. 37-дақиқада эса Шоаҳмедовнинг пасидан кейин Шерзод Қодиров ҳисобни йириклаштирди – 3:0.

Иккинчи бўлимда таркиб тўлиқ ўзгарди, фақатгина Кожо майдонда қолдирилди. 50-дақиқада Халиловнинг узатмасини Ҳожимирзаев голга айлантирган бўлса, 78-дақиқада жамоамизда кўрикда бўлган бразилиялик яримҳимоячи да Силва гол муаллифига айланди. Ўшликлар 53 ва 90-дақиқада гол уришди, якуний ҳисоб – 5:2.

Ўртоқлик учрашуви. Иссиқкўл.

17 июл (чоршанба)

«ОшМУ Алдиер» (Қирғизистон) – «Динамо» - 2:5

Голлар: Ҳумоюнмирзо Иминов 9, Санжар Шоаҳмедов 12, Шерзод Қодиров 37, Анваржон Ҳожимирзаев 50, Да Силва 78 – 53, 90.  «Динамо» (1-бўлим): Равшанбек Ягудин, Муҳаммадали Турсунов, Душан Мийич, Салим Мустафоев, Улуғбек Абдуллаев, Ратиньо Феррейра, Абубакр Муйдинов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Санжар Шоаҳмедов, Шерзод Қодиров, Кожо Жоэл.

«Динамо» (2-бўлим): Фарҳод Раҳматов, Владимир Козак, Исмоил, Воҳиджон Оқбўтаев, Хислат Халилов, Комил Шарофутдинов, Францис Нарх, Дамир Темиров, Да Силва, Анваржон Ҳожимирзаев, Кожо Жоэл.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар