«Реал» Модрич билан шартнома узайтирилганини эълон қилди
«Реал» клуби жамоа яримҳимоячиси Лука Модрич билан келишув узайтирилганини эълон қилди.
Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби 38 ёшли хорватиялик яримҳимоячини Мадрид клубида яна бир мавсум олиб қолишга қарор қилган. Томонлар 2025 йилга қадар шартнома имзолашди.
Эътиборлиси, 38 ёшли хорватиялик футболчи сўнгги 4 йилдан буён Мадрид клуби билан ҳар мавсум якунида келишувни бир йилга узайтирмоқда.
Аввалроқ, Модрич фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаётгани, у ЖЧ-2026гача тўп суришни режа қилгани хабар қилинганди.
Маълумот учун, Модрич «қироллик клуби»да 12 йилдан буён фаолият юритмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар