18.07.2024 01:18
3074
Теглар
«Ордабаси» Молдова клубига ютқазди ва ЕЧЛ 1-саралаш босқичидан ўтолмади, Яхшибоев 75 дақиқа ўйнади

Европа Чемпионлар Лигасида 1-саралаш босқичи жавоб баҳслари бўлиб ўтмоқда. 

Қозоғистон чемпиони «Ордабаси» Молдова чемпиони «Петрокуб»га минимал ҳисобда ютқазиб, мусобақа билан хайрлашди. 

Чимкент жамоаси сафида ўзбекистонлик яримҳимоячи Жасур Яхшибоев 75 дақиқа ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди, Шаҳбоз Умаров эса қайдномага киритилмади.

ЕЧЛ. 1-саралаш босқичи

Жавоб ўйини. 17 июл

Петрокуб (Молдова) — Ордабаси (Қозоғистон) 1:0

Гол: Лунгу (34).

Биринчи ўйин — 0:0.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар