17.07.2024 15:39
2492
Теглар
Мбаппе «Реал» билан АҚШ турнесига бормайди. У клуб машғулотларига УЕФА Суперкубоги олдидан қўшилади

Килиан Мбаппе «Реал»нинг Америка Қўшма Штатларидаги мавсум олди йиғинига бормайди.

The Athletic хабарига кўра, Мадрид клуби АҚШга 28 июл куни жўнаб кетади ва у ерда «Милан», «Барселона» ва «Челси»га қарши 3та ўйинда майдонга тушади.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Килианнинг Евро-2024дан кейин хордиқ чиқаришини ва 7 август кунидан жамоанинг Валдебебасдаги қароргоҳида бошланадиган тайёргарлик жараёнига қўшилишига рухсат берган. Клуб режасига кўра, у УЕФА Суперкубогида «Аталанта»га қарши 14 август кунги Варшавадаги баҳсда «Реал» сафида дебют қилиши лозим.

Шу тариқа, Мбаппе 4 август куни Америкада ўтказиладиган «Эл-Класико»да иштирок этмайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар