Марко Ройс «Лос-Анжелес Гэлакси»га ўтмоқда
Дортмунднинг «Боруссия» клубидаги 12 йиллик фаолиятидан кейин мавсум якунида жамоани тарк этган Марко Ройс фаолиятини МЛСда давом эттиради.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, германиялик 34 ёшли ҳужумчи Европадан океанортига йўл олмоқда. Ройс АҚШнинг «Лос-Анжелес Гэлекси» клуби билан келишувга яқин. У жамоага эркин агент сифатида қўшилади.
Маълумот учун, Марко Ройс 1995-2005 йиллар давомида Дортмунд клубининг ёшлар жамоасида, 2012 йилдан эса асосий жамоада ҳаракат қилиб келган. Ройс жамоа билан икки марта Германия кубоги соҳибига айланган. У жами 424 ўйинда 168та гол ва 128та ассистга муаллифлик қилган.
Ўтган мавсумда эса Ройс Бундеслигада 23 ўйинда 4та гол ва 3 ассистга муаллифлик қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар