17.07.2024 10:06
8552
Гибралтар Родри ва Ямал устидан УЕФАга шикоят аризаси киритди

Гибралтар испаниялик футболчиларнинг Евро-2024 финалидан кейинги хатти-ҳаракатларидан шикоят қилди.

Испания миллий жамоаси Мадридда чемпионликни нишонлади. Байрамда Ламин Ямал ва Родри рақсга тушиб, «Гибралтар Испанияники» деб қўшиқ куйлашди. 

Гибралтар футбол ассоциацияси бу воқеа юзасидан УЕФАга шикоят қилишини малум қилди.

«Гибралтар ФА испанларнинг Евро-2024даги ғалабани нишонлашини ўта провокацион деб ҳисоблайди. Ассоциация Гибралтар ҳақидаги қабул қилиб бўлмайдиган қўшиқлар юзасидан Европа футболининг бошқарув органи — УЕФАга шикоят қилишга қарор қилди. Футболда бундай хатти-ҳаракатларга ўрин йўқ», — дейилади ассоциация баёнотида.

Маълумот учун, 1713 йилдаги Утрехт шартномасига кўра Испания  Гибралтарни Буюк Британияга берган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар