17.07.2024 20:04
4426
Теглар
Энцо Фернандес «Челси» футболчиларидан узр сўради

Энцо Фернандес Аргентина миллий жамоаси аъзолари билан бирга Франция миллий жамоаси аъзоларини ирқий камситгани учун узр сўраб чиқди.

Аргентиналик ўйинчи Копа Америка финалида Колумбия устидан эришилган (1:0) ғалабадан кейин жамоадошлари билан Франция миллий жамоаси аъзолари ирқий камситилган қўшиқни куйлаган эди.

Энцо ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали франциялик футболчилар, шу жумладан «Челси»даги жамоадошларидан узр сўради.

Аввалроқ, бундай ирқий камситиш Энцонинг «Челси»даги франциялик жамоадошлари — Уэсли Фофана, Мало Гюсто ва Аксел Дисасининг жаҳлини чиқаргани ва улар «инстаграм»да яримҳимоячининг саҳифасига обуна бўлишни тўхтатгани хабар қилинганди. Шунингдек, клуб Энцога нисбатан текширув бошлагани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар