17.07.2024 12:56
16364
Теглар
Алонсо Озмунни «Байер» машғулотларидан четлатди

Сардор Озмун «Байер» машғулотларидан четлаштирилди.

Леверкузен клуби ҳужумчиси огоҳлантиришсиз жамоанинг мавсумолди биринчи машғулотини ўтказиб юборганди. У буни ўзини ёмон ҳис қилгани билан изоҳлади. 

Шундан сўнг, «Байер» бош мураббийи Хаби Алонсо эронлик футболчини жамоа билан бирга шуғулланишдан четлатди, деб хабар беради Bild. Озмун индивидуал дастур бўйича машғулот ўтказмоқда. 

Машғулотларни ўтказиб юбориш 29 ёшли ҳужумчининг дисквалификациясига ягона сабаб бўлмади. Таъкидланишича, у клубга ёмон жисмоний ҳолатда қайтган. 

Сардорга «Севиля» қизиқиш билдирмоқда. Испанияликлар тўлиқ трансфердан кўра ижара вариантини афзал кўришмоқда. 

Ўтган мавсумда Озмун «Рома»да ижарада ўйнаган ва А Серияда 23 та баҳсда 3 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар