Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Париж-2024 Олимпиадаси олдидан расмийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда бир қатор маълумотлар ва натижалар айтиб ўтилди:
— Атлетларимиз бўлажак Олимпия ўйинларига 19 спорт тури бўйича 90 нафар спортчи билан 75 та йўлланмани қўлга киритишди. Бу — спорт тури, иштирокчи атлетлар ва йўлланмалар сони бўйича Ўзбекистон делегацияси учун мутлақ рекорд натижа.
— Спортчи қизлардан 32 нафари Франция майдонларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Бу ҳам рекорд натижа.
— Футбол, камондан отиш, аёллар кураши ва сувга сакраш дастурларида илк бор йўлланма қўлга киритилди.
— Ўзбекистон делегацияси таркибида 67 нафар спортчи дебют қилади.
— Делегациянинг энг ёш иштирокчиси Амалия Мамедова (бадиий гимнастика) бўлиб, 2008 йилнинг 29 август куни дунёга келган. Энг ёши катта иштирокчи Олга Забелинская (велоспорт) эса 1980 йилнинг 10 май куни туғилган.
Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августга қадар ўтказилади.