16.07.2024 09:15
11132
Ўзбекистон олимпия жамоаси ўртоқлик ўйинида 5 та гол урди, Одиловдан дубл

Париж Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-23 жамоаси Францияда маҳаллий «Рейсинг Грасс» клубига қарши ўртоқлик баҳси ўтказиб, жавобсиз 5 та гол урди. 

ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, голларга Остон Ўрунов, Умарали Раҳмоналиев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев ва Алишер Одилов (2 та)  муаллифлик қилди. 

Ўйин мураббийларнинг келишувига мувофиқ ёпиқ тарзда бўлиб ўтди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар