«Узоқ йиллик орзум амалга ошди». Килиан Мбаппе «Реал» ўйинчисига айлангани ҳақида
Килиан Мбаппе «Реал» футболчиси сифатида стадионда таништирилгач, минглаб мухлислар қаршисида сўзга чиқди.
«Барчага салом! Испан тилида гапиришга уриниб кўраман. Ажойиб, бу ерда эканимдан жуда ҳам бахтиёрман. Узоқ йиллик орзум амалга ошди – «Реал» сафида тўп суришни орзу қилганман. Жуда бахтиёр боламан. Менга биринчи кунданоқ ишонган Флорентино Пересга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Орзум айнан бугун амалга ошди. Онам қувонч кўз ёшини тия олмаётганини кўриб турибман. Янги жамоам сафида майдонга тушишни интизорлик билан кутаман», - дейди «Реал»нинг 9-рақамли либосини кийган франциялик ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, Килиан «ПСЖ»ни эркин агент сифатида тарк этиб, «Реал» ўйинчисига айланди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар