Гарет Саутгейт Англия миллий жамоасидан истеъфога чиқарилгач, мухлисларга мурожаат қилди.
«Англиялик собиқ футболчи ва мураббий сифатида бутун фаолиятим давомида Англия миллий жамоасида тўп суриш ва кейинчалик уни бошқариш шараф эди. Мен бу иш учун боримни бердим.
Аммо ўзгаришлар вақти келди. Испанияга қарши Берлиндаги финал мен учун Англия миллий жамоасининг мураббийи сифатида сўнгги баҳсга айланди. 2011 йилда инглиз футболида ўзгаришларга қўл уриш учун Англия футбол ассоциациясида ишга киришдим. Ўтган давр мобайинида мен бу ерда ажойиб инсонлар билан ишладим, миллий жамоани бошқарган 8 йил давомида ҳам мени қўллаб-қувватлашди.
Бош мураббий сифатидаги 102 ўйинда бир қатор ўйинчилар билан бирга ишладик, уларнинг ҳар бири Англия либосини кийишдан доим фахрланган. Германияга олиб борган таркибимиз ажойиб иқтидорлардан иборат эди, улар барчамиз орзу қиладиган совринни юта олишади.
Бизда жаҳоннинг энг яхши мухлислари бор ва уларнинг қўллаб-қувватлаши мен учун доим жуда муҳим бўлган. Англиянинг мухлисиман ва шундай бўлиб қолади.
Англия, барчаси учун раҳмат», – дейилади Саутгейтнинг мурожаатида.
Маълумот учун, бугун, 16 июл куни истеъфога чиқарилган Гарет Саутгейт 2016 йилда бош мураббий этиб тайинланганди. Англия унинг бошқарувидаги 102 ўйинда 64та ғалабага эришган.